date
views 129

Қирғизистонда Ўзбекистонга гиёҳванд моддалар ташиш билан шуғулланган шахс қўлга олинди

Қирғизистонда Ўзбекистонга гиёҳванд моддалар ташиш билан шуғулланган шахс қўлга олинди
Фото: “Кабар.kg”
Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Ақси ва Олабуқа вилоятлари орқали Ўзбекистонга наркотик моддалар олиб кириш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, махсус операция шу йилнинг қишидан бошлаб ўтказилган. Унинг доирасида бир фуқаро Қирғизистондан Ўзбекистонга наркотик моддаларни ўта катта миқдорда олиб ўтиш учун канал ташкил қилгани аниқланган. Тергов ишлари давом эттирилиб, тезкор ходимлар жиноий ҳамжамиятда “Жапай” (“Ёввойи”) номи билан танилган 1978 йилда туғилган шахсни қўлга олган.

Олиб борилган тезкор тадбир давомида 16 килограмм гашиш гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинган.

Ҳозирда қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қирғизистонда Ўзбекистонга гиёҳванд моддалар ташиш билан шуғулланган шахс қўлга олинди