15:19 / 30.05.2024
666

У бунгача пули йўқлигини баҳона қилиб келган эди...

У бунгача пули йўқлигини баҳона қилиб келган эди...
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 25.02.2019 йилдаги буйруғига асосан қарздор фуқаро М.П. ундирувчи Н.П. фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган.

Ижро ҳужжати бўйича қарздор М.П. шу кунга қадар алимент пулларини кам миқдорда тўлаб келганлиги оқибатида қарздорлик 6.409.505 сўмга етган.

Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан маблағи йўқлигини баҳона қилиб келган.

Шундан сўнг, давлат ижрочиси қарздор М.П. нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка доир иш ҳужжатларини тўплаб, судга тақдим қилган.

Суд залида маъмурий қамоқ жазоси ҳақида етарлича тушунчаларга эндигина эга бўлган қарздор 6.409.505 сўм нақд пулни жуда тез ва осонгина топа қолди ҳам.

Шу йўсинда вояга етмаган фарзандларининг бир неча ойлар давомида тўланмасдан келинаётган алимент пуллари тўлиқ ундириб берилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » У бунгача пули йўқлигини баҳона қилиб келган эди...