18:32 / 30.05.2024
946

Ўз жонига қасд қилган маҳкум бўйича янги тафсилотлар очиқланди

Ўз жонига қасд қилган маҳкум бўйича янги тафсилотлар очиқланди
Фото: Омбудсман
Намангандаги қамоқхонада 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳолат омбудсман минтақавий вакиллари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

Наманган вилояти Поп туманида жойлашган 6-сонли Жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаб келган маҳкум Ш.С.нинг бевақт ўлими ҳолати омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида марҳум билан бир туркумда ва дўстона муносабатда бўлган бир нечта маҳкумлар билан якка тартибда суҳбатлашилди.

Шунингдек, омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили марҳумнинг оила аъзолари, жумладан, ота-онаси ва унинг турмуш ўртоғи билан суҳбатлашди.

Омбудсманга тақдим этилган маълумотларга кўра, марҳум Ш.С. 2024 йилнинг 23 май куни колония ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудидаги ғишт ишлаб чиқариш цехи ҳудудининг орқа тарафидаги темир устунга полиэтилен ип ёрдамида ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўз жонига қасд қилган маҳкум бўйича янги тафсилотлар очиқланди