Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чиноз туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда “Ёллама” божхона пости олдида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда фуқаро Д.М. (муқаддам судланган) ноқонуний даромад орттириш мақсадида ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 15,6 минг қути “Метакандид” ва “Асипробанкт” номли хорижда ишлаб чиқарилган дори воситаларини фуқаро М.А.га 36 минг долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Юқори Чирчиқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.Қ. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, тиббий буюм ҳисобланган Goodlife номли инфузион эритмаларни қуйишда фойдаланиладиган 155 қутидаги жами 123 минг 456 дона “система”ларни фуқаро Х.А.га 200 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди