
Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан содир этилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан Ўғрилик жинояти деб топилади.
Хусусан, Жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман суднинг 14.12.2023 йилдаги Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «д» банди билан судланган Ф.С.нинг ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 33 миллион сўм жарима жазосини давлат фойдасига ундириш ҳақидаги ижро варақаси Бюронинг Зомин туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздорга нисбатан ижро иши қўзғатилиб, нусхалари тарафларга юборилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлар натижасида Ф.С.дан 33 миллион сўм жиноий жарима тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Ушбу жарима фуқаро Ф.С. га ҳаёт дарси бўлиб, бошқа бундай жиноий ишлар билан шуғулланишнинг ҳуқуқий оқибатларини тушуниб етса яхши бўларди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар