12:47 / 01.06.2024
69

Аҳолидан жадидларга тегишли материаллар, ашёлар ва ноёб суратлар харид қилинади

Аҳолидан жадидларга тегишли материаллар, ашёлар ва ноёб суратлар харид қилинади
«Миллий меросга менинг ҳиссам» умумхалқ акцияси доирасида аҳолидан жадидлик ҳаракатига оид тарихий материаллар, ашёлар, ноёб суратлар Музей учун харид қилинади.

Бу ҳақда жорий йилнинг 5 майида қабул қилинган «Жадидлар мероси давлат музейини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент қарорида гап боради.

Аҳолидан йиғилган мазкур ашёлар юқоридаги қарор билан Бухоро шаҳридаги Ҳовли Поён мажмуасида ташкил этиладиган Жадидлар мероси давлат музейига жойлаштирилади.

Шунингдек, жадидлик ҳаракатига оид мамлакатимиз ва хориждаги турли манбалар ва тарихий ҳужжатларни аниқлаш, тўплаш, сақлаш, ўрганиш, тиклаш, нусхалаш, эълон қилиш, улар асосида Музей фондини бойитиб бориш ва экспозицияларни яратиш, шунингдек, маданий-маърифий ва илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш Музей фаолиятининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Музейни ташкил этиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган музей ашёлари ва коллекциялари, китоб ва қўлёзмалар, шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, жиҳозлар, эҳтиёт қисмлар, металл конструкциялар, мебель ва инвентарлар 2025 йил 1 январгача божхона божидан озод этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Аҳолидан жадидларга тегишли материаллар, ашёлар ва ноёб суратлар харид қилинади