16:26 / 01.06.2024
442

“Ашхобод” боғидаги вазият сабаб Тошкентда “Текинга нарса тарқатиш” каби акциялар тўхтатилди

“Ашхобод” боғидаги вазият сабаб Тошкентда “Текинга нарса тарқатиш” каби акциялар тўхтатилди
Кадр: Telegram
Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳридаги “Ашхобод” кўнгилочар боғида юзага келган вазият юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 1 июнь соат 12:00 ларда текинга ўйинчоқлар тарқатилиши ҳақидаги ахборот ортидан, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан иборат жуда кўп фуқароларнинг бир вақтнинг ўзида боғ атрофида тўпланиши натижасида, унга кириш/чиқиш ва айрим ички йўналишларида тиқилинч вазият ҳамда боққа олиб келувчи ва яқин автомобиль йўналишларида тирбандликлар юзага келган.

Ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган бўлиб, тиқилинчларни ва йўллардаги тирбандликларни бартараф этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда. Юзага келган вазиятда жароҳатланганлар аниқланмаган, тоби қочганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Шунингдек, пойтахтимиздаги жамоат жойларида байрам муносабати билан ташкил этиш режалаштирилган турли “Текинга нарса тарқатиш” каби акциялар тўхтатилганини маълум қиламиз, — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ашхобод” боғидаги вазият сабаб Тошкентда “Текинга нарса тарқатиш” каби акциялар тўхтатилди