Фото: ИИВ матбуот хизмати
ИИВ тезкор-қидирув департаменти ходимлари томонидан ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ва пора беришга далолат қилиш ҳолати аниқланди.
Қайд этилишича, 18 апрель куни Шайхонтоҳур туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 40 ёшли шахс 38 ёшли фуқародан 5 минг доллар миқдоридаги пулларни олаётган вақтда ушланган.
У Янгийўл туманидаги давлат захирасидаги 20 сотих ер майдонидан 4 сотихини мансабдор таниши орқали келгусида расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 20 минг долларга сотишга келишган ҳолда олдиндан бўнак (аванс) сифатида олган 5 минг доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Кўрилган чоралар натижасида унинг мансабдор таниши 1973 йилда туғилган Янгийўл туманида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс эканлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, икки нафар шахс қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди