Жорий йилнинг 29 май куни пойтахт ҳавоси таркибидаги кислород миқдори меъёридан пасайиб кетгани айтилмоқда. Мутахассис фикрича, бунга бир неча омиллар таъсир қилган бўлиши мумкин.
Иқтимшунос Эркин Абдулаҳатов Telegram’да Тошкент шаҳрида ҳаво таркибидаги кислород миқдори пасайиб кетгани ҳақида ёзди.
“Ҳаваскор тадқиқотчиларимиздан бири 29 май куни пойтахтда ҳаво таркибидаги кислород ўлчанганда миқдор 19,5 фоиздан пасайиб кетгани, аксинча ҳавода азот миқдори сезиларли ортганини аниқлаган. Кислород етишмовчилиги кишиларнинг тўйиб ухламаслигида яққол кўринади. Айни кўкламда пойтахтда кислород етишмовчилиги иқлимий омил, сунъий сув объектларининг камлиги сабаб рўй бермоқда. Сунъий сув объектларида хлорелла каби сув ўтларини кўпайтириш вазиятни бирмунча юмшатади. Келгусида пойтахт ва йирик шаҳарларда ҳам Аргентинанинг йирик шаҳарларидаги каби ҳаво таркибидаги карбонат ангдридни ютиб, доимий кислород ишлаб чиқарадиган қурилмалар ўрнатишга эҳтиёж ошиб бораверади”, — деб ёзган мутахассис.
Эркин Абдулаҳатовнинг қўшимча қилишича, ҳарорат кўтарилиши ҳаво таркибидаги кислород камайиши ва атмосфера босимининг пасайиши сурункали кислород етишмовчилигига олиб келади. Бу артериал гипертония, юракнинг ишемик хасталиги, нафас олиш ўпка касалликлари бўлган беморларга салбий таъсир қилади.
“Айниқса, йирик шаҳарлар, яшил фитомасса, сунъий сув объектларидан ҳоли йирик текислик шаҳарларда бу янада кучли сезилади. Тоғ этаклари, яшил қопламалар, кўплаб сув объектлари атрофидаги ҳудудларда бу каби ҳолат кузатилмайди ҳисоб”, — дея қайд этган у.
Шу билан бирга, иқлимшунос беморларга бир қанча тавсиялар билан ўртоқлашган.
“Юқоридаги хасталикка мойил аҳоли қатлами шифокор билан маслаҳатлашиб, нафас олиш машқларини бажариши, нисбатан совуқ сув муолажаларини қабул қилиши, юрак-қон томир фаолиятини ростловчи дори-дармонларни истеъмол қилиши тавсия этилади. Нисбатан салқин жойларда юриш, кучли зўриқиш, ақлий меҳнатларни кучайтириш тавсия этилмайди”, — деб ёзган Эркин Абдулаҳатов. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди