09:43 / 03.06.2024
119

Ўзбекистон Қатар учун меҳнат мигрантларини тайёрлаб беради

Ўзбекистон Қатар учун меҳнат мигрантларини тайёрлаб беради
Фото: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Қатар давлат меҳнат вазири Жаноб Али бин Самиҳ ал-Марри бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда асосий эътибор Ўзбекистондан Қатарга ишчи кучини жалб этиш, уларни тайёрлаш ва уюшган тарзда юбориш масалаларига қаратилган.

2023 йилнинг 6 июнь куни Самарқанд шаҳрида икки давлат ҳукуматлари ўртасида “Қатар давлати ҳудудида ишчи кучи бандлигини тартибга солиш тўғрисида”ги битим имзоланган. Учрашувда ушбу битимни ҳаётга татбиқ этиш механизмларига тўхталиб ўтилган.

Қатар давлат меҳнат вазирининг таъкидлашича, мамлакатда айни вақтда тиббиёт, таълим, IT, маҳсулотларни саноат усулида қайта ишлаш, меҳмонхона хизмати ва ОАВ соҳаларида хорижлик ишчи кучига талаб юқори. Ушбу давлатда ишлаш истагида бўлганларни қийнаётган энг катта масала бу тил тўсиғи эканлиги айтиб ўтилди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ушбу муаммони ечиш бўйича шу ердаги мавжуд тажрибадан келиб чиқиб ишчи кучини мақсадли тайёрлаш бўйича ўз таклифларини берган.

Али бин Самиҳ ал-Марри хориждан бориб ишловчиларнинг ҳуқуқлари давлат томонидан мустаҳкам ҳимоя қилиниши, айни мақсад ва кўрсаткичлар 2008 йилда тасдиқланган “Qatar Vision – 2030” дастурида ҳам ўз аксини топганини маълум қилган. Шунингдек, хорижлик ишчиларнинг ижтимоий ҳимояси, тиббий суғуртаси, ойлик, транспорт ва яшаш жойлари харажатларини иш берувчи томонидан тўлиқ қоплаш йўлга қўйилганини, ҳамда четдан бориб ишловчи аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўмита ташкил этилганини айтиб ўтган.

Учрашувда қайд этилганидек, икки давлат вазирликлари ўртасида қўшма комиссия тузилиб, унинг навбатдаги йиғилиши Қатарда ўтказилади ва унда ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид битим имзоланиши режалаштирилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Қатар учун меҳнат мигрантларини тайёрлаб беради