21:37 / 03.06.2024
464

Тошкентда вилоятликларни ҳақорат қилган қиз барчадан йиғлаб узр сўради (видео)

Тошкентда вилоятликларни ҳақорат қилган қиз барчадан йиғлаб узр сўради (видео)
Ижтимоий тармоқларда 21 ёшли қиз вилоятликларни ҳақоратлагани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мазкур видео тарқалгач, қиз Ички ишлар бўлимига олиб келинган ва унга нисбатан суд мажлиси ўтказилган. Суд ҳукмига кўра, қиз 15 суткага қамалди. У қилган иши учун барчадан кечирим сўраб, бошқа ҳақоратламаслигини таъкидлади.

Танишим билан айлангани чиққан эдик. Одам жуда кўп бўлгани сабабли кайфиятимиз бузилди. Тирбандликлар кўплиги туфайли жаҳлим чиқиб, жаҳл устида гапирдим. Ортиқча гапириб қўйдим. Танишим телефон қилиб, видеойим тармоқларда тарқалаётганини айтди. Кейин жонли эфир қилдим. Жонли эфирда ҳам ҳамма негатив ёза бошлади. Узр сўрамадим. Негатив ёзишгани учун жаҳлим чиқиб, яна ҳақоратли гаплар гапириб қўйдим. Бошқа ундай қилмайман. Вилоятликларни ажратиб, унақа маънода гапирмаганман. Одам кўплиги учун жаҳл устида ҳақоратли сўзлар билан гапирганман. Ҳаммадан кечирим сўрайман”, — дейди қиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда вилоятликларни ҳақорат қилган қиз барчадан йиғлаб узр сўради (видео)