Фото: “Дарё”
Жиноят оламида “қонундаги ўғри — Бахти Ташкентский” мақомини олган Бахтиёр Қудратуллаев ва 36 нафар айбланувчи бўйича суд мажлиси бошлангани хабар берилганди. Суднинг биринчи мажлисини кузатган “Дарё” мухбирига кўра, 37 нафар судланувчи орасидаги ягона аёл терговда унга босим қилинганини, куч ишлатилганини айтган.
Судланувчи Наргиза Жуманиёзованинг ҳимоячиси адвокат Абдуллаев ҳимояси остидаги шахснинг судланувчилар орасида ягона аёл эканини, ўзбек халқи аёлга ҳар доим эҳтиром кўрсатишини, ягона аёлнинг 35 нафар судланувчилар орасида ичкарида ўтириши унга ва кўпчиликка ноқулай бўлаётганини айтиб, қамоқ тарзидаги эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўради.
Мазкур илтимосномани тасдиқлаган судланувчи Жуманиёзова унга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўради. Шунингдек, қўлга олинганидан бери онаси ва фарзандлари билан кўришолмаганини айтди. Тергов давомида унга куч ишлатилгани, босимга учраганини қўшимча қилди.
Суд адвокат Абдуллаев томонидан киритилган илтимосномани муҳокама қилиб, уни рад этгани ҳақида ажрим чиқарди.
Тергов ҳужжатларида келтирилишича, Наргиза Жуманиёзова Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (товламачилик) билан айбланмоқда. У Бахти Ташкентский ёрдами билан собиқ турмуш ўртоғини қўрқитиб, ҳар ой фарзандларининг ўқиши учун 18 миллион сўмдан пул ундириб келган.
Суд 5 июнь, соат 10:00 га қадар танаффус эълон қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди