Фото: Президент матбуот хизмати
Анқара шаҳрига ташриф доирасида Шавкат Мирзиёевни Туркия Республикаси нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Қардош мамлакатнинг олий давлат мукофотини Ўзбекистон раҳбарига Ражаб Тоййиб Эрдоған тантанали равишда топширди.
Фото: Президент матбуот хизмати
“Бугун, мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларация имзоланган кунда Туркия Республикасининг бундай юксак мукофотини олиш мен учун катта шарафдир. Ушбу мукофот халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталари, олий даражадаги ишончли мулоқот ҳамда икки томонлама кўп қиррали муносабатларнинг жадал ривожланишининг рамзидир, – деди давлатимиз раҳбари.
Фото: Президент матбуот хизмати
Маълумот учун, мазкур олий мукофот Туркия Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Туркия билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган давлат арбобларига берилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди