10:13 / 08.06.2024
51

3 минг долларга ИИВ академиясига ўқишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди

3 минг долларга ИИВ академиясига ўқишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди
Фото: Прокуратура департаменти
Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда О.У. исмли шахс фуқаро А.Н.ни танишлари ёрдамида Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг Informatika йўналишига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1,5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Янгибозор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.М. икки нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни 3 минг доллар эвазига гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ИИВ академиясига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, олдиндан 1,4 минг доллар ва 1,2 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 3 минг долларга ИИВ академиясига ўқишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди