Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Фарғона, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шасхлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ф.Т. жами 4 минг долларни фуқаро М.А.га 55,9 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 4,5 минг доллар, 5 минг Россия рубли, 1 150 Қирғиз соми ва 73 миллион сўм ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ч.Д. ва Ч.З. жами 3,5 минг долларни фуқаро Х.К.га 44,5 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Нишон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ж.Т. жами 3 минг долларни фуқаро Б.Т.га 38 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди