date
views 206

Электромобилни уйда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади

Электромобилни уйда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади
Фото: Президент матбуот хизмати
10 июн куни президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида энергосамарадорлик ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.

Расмий релизда айтилишича, Ўзбекистонда электромобиллар сони охирги уч йилда 10 карра ошиб, 35 мингтага етган. Жиззахда электромобил ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.

Шу муносабат билан йиғилишда давлат раҳбари электр тизимини ривожлантиришда янги зарядлаш қувватларини ҳисобга олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Эндиликда электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади. Қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган аҳолига тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади.

Шунингдек, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофида 22 киловаттгача, хонадонда 7 киловаттгача зарядлаш станцияси ўрнатиш мумкин бўлади. Давлат ташкилотлари, савдо маркази, меҳмонхона ва дам олиш масканлари автотураргоҳида қувватлаш станцияси ўрнатилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Электромобилни уйда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади