Фото: Ижтимоий тармоқлар
Сергели туманида жойлашган автосервисда ёнғин содир бўлди. Тошкент шаҳар ФВБ ҳолат юзасидан расмий маълумот тақдим этди.
Бугун, 11 июн куни соат 13:24 да Тошкент шаҳар, Сергели тумани, 6а-даҳадаги автосалон олдида жойлашган автосервисда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:33 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:44 да қуршаб олинган ва соат 13:51да ўчирилган.
Ёнғин натижасида автосервиснинг ички қисми ва ички қисмида бўлган 3 та автомобил ёниб зарарланган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Воқеа жойига шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди