15:53 / 11.06.2024
260

Тошкентда кузатилган чақнаш ва портлаш овози бўйича маълумот берилди

Тошкентда кузатилган чақнаш ва портлаш овози бўйича маълумот берилди
Фото: Видеодан кадрлар
Тошкентнинг Юнусобод туманида ёрқин чақнаш билан бирга портлашга ўхшаш кучли овоз эшитилгани ҳақида хабарлар ва ҳолат акс этган видеолар тарқалди. “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” бунга изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 10 июнь куни кеч соат 23:59 да Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган подстанция “Акса”дан подстанция “Сокин”гача узунлиги 13 километрга яқин бўлган 110 кВт ли “Л-Сокин-1” юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғидаги эски симларни янги замонавий русумдаги ҳаво тармоғига алмаштириш ишлари олиб борилган.

Тунда таъмирлаш ишлари якунлангач, 110 кВт ли ҳаво тармоғига кучланиш берилганда, ҳудуддаги 25-устун (опора)даги эски фарфор чиғаноқ муддати ўтгани сабаб юқори кучланишда синган.

Фото: “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси”
Қайд этилишича, айни вақтда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” МЧЖнинг Юқори кучланишли тармоқларни эксплуатация қилиш хизмати томонидан юқори кучланишли устунлардаги фарфор чиғаноқлар янги шиша чиғаноқларга алмаштирилмоқда.

Туман ҳудудида 110 кВт ли ҳаво тармоғи орқали электр энергиясидан узилишлар йўқ, ҳудуд тўлиқ электр энергияси билан таъминланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда кузатилган чақнаш ва портлаш овози бўйича маълумот берилди