Фото: Telegram / Аҳрор Содиқов
Фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев “Ҳисорак” сув омборидаги вазият бўйича баёнот бериб, ҳеч қандай ваҳимага ўрин йўқлигини маълум қилди.
Унинг билдиришича, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида “Ҳисорак” сув омборида фавқулодда вазият вужудга келгани ва сув тошиб чиқаётгани тўғрисида хабарлар тарқалгач, зудлик билан Республикадан мутахассислар таркибидан иборат бўлган ишчи гуруҳлари етиб келиб, жойдаги ҳолат ўрганилди.
"Аниқландики, бугунги кунда ҳеч қандай фавқулодда вазият содир бўлмаган. Ўрганишлар натижасида “Ҳисорак” сув омбори штат режимида ишлаётгани маълум бўлди", — дейди Абдулла Қўлдошев.
Унинг қайд этишича, бу йил об-ҳавонинг серёғин келгани ва кунларнинг исиб кетиб, тоғлардаги қорларнинг эриши бирмунча тезлашгани ва ер намлиги ошгани “Ҳисорак” сув омборининг ёнбағирларида жойлашган, ўз йўли билан келаётган сувларнинг бирмунча кўпайишига олиб келган. Лекин асосий сув омборининг бирорта параметри ўзгармаган, штат режимида ишлаётган бўлган.
"Куни кеча тепадан келадиган сувнинг бир мунча кўпайганини ҳисобга олиб, бу ерда ҳаммага маълумки, сув омборидаги сувнинг ҳажми баланс бериш керак. Баланс бериш натижасида бир вақтда ўз режадаги ёки белгиланган вақтда сув ташлаш ишлари амалга оширилган. Уни ҳам ҳисоб-китоблар қилганда, 40 куб/секунд ташлагани маълум бўлди. Ваҳоланки, бу сув омборининг лойиҳавий сув ташлаш қобилияти 250 кубга тенгдир", — дейди ФВВ раҳбари.
Сув омбори яқинида туриб вазият ҳақида маълумот берган вазир ҳеч қандай хавф-хатарга, ваҳимага умуман ўрин йўқлигини таъкидлади.
"Сизиб чиқаётган сувларнинг ҳажмига келадиган бўлсак, лойиҳавий сизиб чиқиши мумкин бўлган, тўғоннинг ўзидан эмас, унинг атрофларидаги иншоотлардан сизиб чиқиш имконияти ўз лойиҳавий 122 литр/секундига рухсат берилган ёки 122 литр/секунд меъёрий норма ҳисобланади. Лекин куни кеча шу воқеа ёки хабар тарқаганда сарҳисоб қилинганида бор йўғи 66 литр/секундига чиқаётгани маълум бўлди", — деди Абдулла Қўлдошев.
У шу соҳадаги мутахассис, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари сифатида ҳеч қандай ваҳимага ўрин йўқлигини яна бир бор таъкидлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди