Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 11 июнь куни Озарбайжон маданияти кунларини ўтказиш доирасида Ўзбекистонда бўлиб турган Озарбайжон Республикаси маданият вазири Адил Каримлини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув аввалида Адил Каримли давлат раҳбарига Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг саломлари ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини, шу жумладан устувор ҳисобланган гуманитар соҳадаги алоқаларни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон етакчиси сўнгги йилларда маданий алмашинув фаоллашганини катта мамнуният билан қайд этди.
2024 йил бошидан буён Боку шаҳрида Ўзбекистон илм-фани ва маданияти кунлари, кўргазма ва “Лазги” миллий балети премьераси муваффақиятли ўтказилди.
Бугун бошланган Озарбайжон маданияти кунлари доирасида шоир ва мутафаккир Муҳаммад Фузулий китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, кўргазма, саҳна асарлари намойишлари ва бошқа тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
“Йўл харитаси” асосида фаол мулоқотни ва табирларга бой маданий дастурни давом эттириш, ЮНЕСКО, TURKSOY ва АЙСЕСКО каби халқаро ташкилотлар доирасида қўшма ташаббус ва лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»