Фото: Олий суд
“Саидазиз медгородок” ишида судланаётганлардан бири Улуғбек Раҳимов ИИБ тизимида ишлаган. Бу ҳақда судланувчининг ўзи суд мажлисида баён қилди.
Улуғбек Раҳимов Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани “паспорт столи” (ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими) бошлиғи лавозимида фаолият юритган. У мазкур тизимда ишлаб, пенсияга чиққан.
Kun.uz манбасининг таъкидлашича, Улуғбек Раҳимов ва судда жабрланувчи сифатида иштирок этаётган тадбиркор Хуршид Йўлдошев ўртасида ер участкасини расмийлаштиришда пул билан боғлиқ низо келиб чиққан. Собиқ ИИБ ходими ушбу олди-бердини ҳал қилиш мақсадида Саидазиз Саидалиевга мурожаат қилиб, унинг “хизмати”дан фойдаланган.
Ҳолат жиноят иши қўзғатилиши ва Саидазиз Саидалиев ҳибсга олинишидан анча аввал содир бўлган. Бу учлик ўртасида масала қандай шартлар асосида ҳал бўлгани манбага маълум эмас.
Тадбиркор Хуршид Йўлдошев Тошкент шаҳар ИИББнинг Саидазиз Саидалиевдан жабрланган фуқаролар мурожаат қилишлари мумкинлиги ҳақидаги эълонидан сўнг юқоридаги ҳолат бўйича мурожаат қилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун жиноят олами вакили сифатида «Саидазиз медгородок» лақаби билан танилган Саидазиз Саидалиев ва яна 28 кишига нисбатан суд жараёнлари бошланди. Уларнинг аксарияти товламачилик, фирибгарлик, безорилик, пора бериш, ўғрилик, ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш каби қатор жиноятларни содир қилганликда айбланмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди