
Фото: Видеодан кадр
2024 йилнинг 11 июн куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Чўпонота кўчаси ҳудудида автокран таъмирлаш ишлари олиб борилаётган чуқурга тушиб кетди. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, юз берган ҳолатда автокран ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган чуқурга яқин бориб қолган.
Натижада, автокран ўз оғирлиги билан сирпаниши ва остидаги асфалт ер қатламининг ўпирилиши туфайли у бир томонлама чуқурга тушиб қолган.
Ҳолатда автокран ҳайдовчиси ва ҳудудда таъмирлаш ишларини олиб бораётган ишчи ходимлар жабрланмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар