date
views 172

Тошкентда Lacetti автомашинаси ёниб кетди

Тошкентда Lacetti автомашинаси ёниб кетди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Пойтахтнинг Яккасарой туманида Lacetti русумли автомобилда ёнғин содир бўлди. Тошкент шаҳар ФВБ ҳолат бўйича расмий маълумот тақдим этди.

Бугун, 12 июн куни соат 14:18 да Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида Lacetti русумли автомобилда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:23 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:25 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

ФВБ хабарида ёнғин келиб чиқишига нима сабаб бўлгани айтилмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда Lacetti автомашинаси ёниб кетди