22:15 / 12.06.2024
96

Оҳангаронда кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

Оҳангаронда кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди
ДХХ ходимлари томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширув тадбирларида Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди.

Ҳукумат қарорига асосан, 2020 йили Оҳангарон туманидаги тижорат банкларидан бири ҳамда сут маҳсулотлари етиштириш ва наслли молларни кўпайтириш билан шуғулланувчи “ТҚД” фермер хўжалиги ўртасида тузилган шартномага асосан 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 18 фоиз устама тўлаш, шундан 3 фоизини Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериш шарти билан 5,5 млрд сўм ажратилган.

Мазкур маблағ ҳисобига Австриядан 194 бош наслли, йирик шохли чорва моллари олиб келинишида фермер хўжалик 843,4 млн сўмлик солиқ ва божхона тўловларидан озод қилинган. Шунингдек, хориждан келтирилган чорва моллари учун 278 млн сўмлик субсидия маблағи ажратилган.

Аммо фермер хўжалик масъуллари банкка тақдим қилинган бизнес режада кўрсатилган сут маҳсулотлари етиштириш ва наслли молларни кўпайтириш билан амалда шуғулланмаган. Масъуллар наслдор қорамолни камида 2 авлод олгунча сақламасдан 98 бош наслли чорва молларини нақд пулга сотиб юбориб, 2 млрд 833,3 млн сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилган.

Шунингдек, ажратилган кредит маблағлари мақсадли сарфланиши юзасидан банк мансабдор шахслари томонидан мониторинг ишлари керакли даражада олиб борилмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан фермер хўжалик мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 192-11–моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди билан, банк мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оҳангаронда кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди