Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати
Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги “Ҳукумат соати”да олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов 2024/2025-ўқув йили учун ОТМларга кириш тест синовлари юзасидан маълумот берди.
Таъкидланишича, рўйхатдан ўтишнинг биринчи босқичи якунлангандан сўнг, 1-25 июль кунлари ижодий имтиҳонлар, 14-28 июль кунлари тест синовлари ўтказилиши режалаштирилган.
Мазкур тадбирлар бўйича вазирлик, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳамда олийгоҳлар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, абитуриентлар ижодий имтиҳонда тўплаган балини ўша куннинг ўзида, тестда тўплаган балини эртасига билиши мумкин бўлади.
Ижодий имтиҳон ва тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг, 15 кун давомида рўйхатдан ўтишнинг иккинчи босқичида абитуриентлар тест балларидан келиб чиқиб, 5 тагача олийгоҳ (йўналиш), таълим шаклини, танлов устуворлигини, ижодий имтиҳон ўтказилган йўналишлар учун эса қўшимча равишда танланган йўналиш бўйича яна шунча олийгоҳни танлаш ҳуқуқига эга. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди