16:25 / 13.06.2024
44

АҚШ ва Швецияга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

АҚШ ва Швецияга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро Р.К. фуқаро Л.К.нинг ишончига кириб, уни 19 000 АҚШ доллари эвазига Туркия ва Мексика давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига олиб ўтиб, ушбу давлатда ишга жойлаштиришини айтиб, олдиндан 6200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса фуқаро У.Э. 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Туркия давлати орқали Швеция давлатига ишлаш учун юборишини ваъда қилиб, жами 14 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » АҚШ ва Швецияга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди