
Банклар томонидан ажратилаётган кредитлар тараққиётимизга, соҳаларни ривожлантириш, тадбиркорликни йўлга қўйишга хизмат қилаётганини яхши биламиз.
Афсуски, ана шундай эзгу ният билан ажратилган кредитлар банкларга белгиланган муддатларда қайтарилмасдан, тўлов муддатлари сабабсиз орқага сурилмоқда. Бу эса банкларнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши турган гап. Кредит қарздорлигини ундириш мақсадида амалдаги қонунчиликка асосан зарур чоралар қўлланилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармасининг туман (шаҳар) бўлимлари иш юритувида жорий йилда банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ 1 трлн. 820 млрд. сўмлик 20.113 та ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 640.7 млрд. сўмлик 5.882 та ҳужжат бўйича ижро ишлари тамомланди ва ундирилган маблағлар банклар фойдасига ўтказиб берилди.
Шунингдек, ҳозирда иш юритувда 689.8 млрд. сўмлик 9330 та ижро ҳужжатлари қолдиқда бўлиб, мазкур ҳужжатлар юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ушбу ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида 291.1 млрд. сўмлик 373 та мол-мулклар хатланган бўлиб, улардан 215.3 млрд. сўмлик 266 та мол-мулклар электрон савдоларга чиқарилган.
Банк кредитларини ундириш борасидаги ишлар давом этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар