
Бир дунё орзу-ҳаваслар ила оила қурилади, фарзандлар дунёга келади, эр-хотиннинг ўзаро арзимас келишмовчиликлари сабаб оилалар пароканда бўлади, гулдай фарзандлар аро йўлда қолади, айрим қарздорлар томонидан фарзандининг моддий таъминоти эсидан чиқади.
Хусусан, Фарғона туманлараро судининг 22.05.2015 йилдаги қарорига кўра, қарздор Ш.У.дан ундирувчи М.М. фойдасига бир нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган бўлиб, қарздорга Бюро томонидан алиментларни муддатида тўлиб бориши лозимлиги, тўлашдан бош тортса маъмурий ва жиноий жавобгарлик келиб чиқиши мумкинлиги ҳақида тушунтиришлар бериб, огоҳлантирилган.
Лекин, қарздор Ш.У. алимент қарзи 46,8 млн. сўм бўлгунига қадар алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар ЖИБ Фарғона шаҳар судига юборилган бўлиб, 12.06.2024 йил куни суд жараёнида қарздор 46,8 млн. сўм алимент қарзини тўлиқ тўлади ва жазодан қутилиб қолди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар