Навоий ва Самарқанд қилоятларида хорижга ишга жўнатишни ваъда қилиб, фуқаролардан пул таъма қилган шахслар ушланди.
Хусусан, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тадбирда фуқаро Р.К. фуқаро Л.К. ни 19 000 АҚШ доллари эвазига Туркия ва Мексика орқали АҚШга олиб ўтиб, ишга жойлаштиришини айтиб, олдиндан 6 200 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса фуқаро У.Э. 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Туркия орқали Швецияга ишга юборишини ваъда қилиб, жами 14 300 АҚШ долларини қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Миграция агентлиги фуқаролардан хорижга ишга жўнатиш Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланиши ва шу боис бу борада давлат рўйхатидан ўтказилган ҳамда лицензияси бўлган ХБАларга мурожаат қилиш зарурлигини эслатмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”