11:57 / 14.06.2024
87

Тошкент вилоятидаги корхоналарда 9618 нафар ходимлар легаллаштирилиб, 2,6 млрд. сўм даромад солиғи базаси яратилди

Тошкент вилоятидаги корхоналарда 9618 нафар ходимлар легаллаштирилиб, 2,6 млрд. сўм даромад солиғи базаси яратилди
Тошкент вилояти солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Ш. Шафасов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Бўстонлиқ туманида ишсизликни камайтириш, норасмий банд бўлганларни расмий меҳнат муносабатларига жалб этиш мақсадида ўргиниш ишларини олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳмазкур туманнинг Намуна маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган "Мубина зиннура файз" ҳамда “Отабек шаҳзод файз” фермер хўжаликларида бўлиб, иш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Суҳбат давомида ходимларнинг фаолиятига қонуний тус бериш, янги иш ўринларини легаллаштириш зарурлиги тушунтирилди.

Натижада юқоридаги фермер хўжаликларида янги иш ўринлари яратилиб, 2 нафар ходим ишга олинади ва фаолияти қонунийлаштираладиган бўлди.

Айтиш керакки, жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент вилояти солиқ хизмати ходимларининг саъйи –ҳаракатлари билан - 3928 та субъектлар фаолияти қайта тикланди, 8150 та субъектлар рўйхатга олинди, шундан 6651 нафар якка тартибдаги тадбиркор ва 1499 та юридик шахслардир. Шунингдек, 123 484 нафар ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда 2551 та деҳқон хўжалиги ташкил этган шахслар рўйхатга олинди.

Бундан ташқари 5 553 та корхоналардаги 9618 нафар ходимлар легаллаштирилиб, 2,6 млрд. сўм даромад солиғи базаси яратилди. Бу йўналишда ишлар давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятидаги корхоналарда 9618 нафар ходимлар легаллаштирилиб, 2,6 млрд. сўм даромад солиғи базаси яратилди