15:53 / 14.06.2024
60

Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёлнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёлнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди
Фото: Президент матбуот хизмати
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёлнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбари меҳмонни қутлаб, дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 32 йиллиги ва Ўзбекистон-Корея алоҳида стратегик шериклик муносабатларининг беш йиллиги билан табриклади.

Учрашув чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, технологик ва бошқа устувор соҳаларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Корея Республикаси Ўзбекистоннинг етакчи савдо ва инвестиция ҳамкорларидан бири эканлиги таъкидланди. Ўтган йили товар айирбошлаш 2,5 миллиард долларни ташкил этди, корейс инвестициялари ҳажми 7,5 миллиард доллардан ошди. Туристлар оқими ортиб бормоқда, Тошкент ва Сеул ўртасида бир ҳафтада 10 та авиапарвоз амалга оширилмоқда.

Ҳамкорлик салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш, йирик юқори технологик лойиҳаларни аниқлаш ва илгари суриш учун янги шериклик моделини шакллантириш юзасидан келишувга эришилди.

Маданий-гуманитар алмашинув самарали ривожланаётгани юқори баҳоланди. Республикада Корея етакчи олийгоҳларининг 4 та филиали муваффақиятли фаолият юритмоқда. Ўз навбатида, Жанубий Кореяда 11 мингдан ортиқ ўзбекистонлик талабалар таълим олмоқда.

Корея маданияти уйи, Кўп тармоқли болалар клиникаси, Тошкентдаги Сеул боғи ва Сеул кўчаси дўстлик ва ҳамкорликнинг ҳақиқий рамзига айланди.

Президентлар халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашнинг аҳамиятини таъкидладилар.

Шунингдек, минтақавий, жумладан, "Марказий Осиё – Корея Республикаси" форматидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Хавфсизлик ва мудофаа соҳасида, хусусан, кибержиноятлар, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича яқин алоқаларни ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёлнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди