331
Иқлимшунос Ўзбекистон ва дунёдаги иқлим ўзгариши ҳақида: “Ҳаво ҳарорати энг иссиқ даврга кириб боряпмиз”
Эркин Абдулаҳатов
Фото: YouTube / Расул Кушербаев
Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов фикрича, Ўзбекистонда 2030 йилга бориб ҳаво ҳарорати доимгидан 2–2,5 даража, 2040 йилларда 4 даража, 2080 йилларда 6 даражагача кўтарилиши мумкин.
Иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳатов экология, атроф–муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев билан қилган суҳбатида иқлим ўзгариши, ҳаво ҳароратининг кўтарилиб бориш сабабларини таҳлил қилди.
“Ҳозир инсоният 125 минг йиллик тарихидаги энг иссиқ даврни бошдан ўтказмоқда. Биз ҳаво ҳарорати энг иссиқ даврга кириб боряпмиз. Бунда ҳарорат бир йил иссиқ бўлиб, кейин совиб кетмаяпти. Саноат даврида яшаётганимиз, энергия ишлаб чиқараётганимиз туфайли атмосферага ҳаддан ташқари кўп газларни чиқаряпмиз. Иқлим ўзгаришида инсон омили асосий рол ўйнаяпти. Дунё мутахассисларининг 90 фоизи ҳозирги иқлим исишига антропоген (инсон таъсирида) омил сабаб содир бўляпти, деган фикрда. Қолган 10 фоиз олимлар иқлим ер остидаги ўзгаришлар, астрономик сабаблар, қуёшнинг ўзидан ҳаддан ташқари кўп иссиқлик чиқариши фонида ўзгаряпти, деган қарашда”, — деди мутахассис.
Фото: YouTube / Расул Кушербаев
Эркин Абдулаҳатовнинг айтишича, Ўзбекистоннинг катта қисми чўлли ҳудудлардан иборат. Глобал ҳарорат йилига 1–2 даража (2023 йилда 1,5 даража бўлган) исиётган бўлса, мазкур минтақадаги ҳарорат 2 даража кўтарилмоқда.
“Мутахассислар 2000–2005 йилларда Ўзбекистонда 2024–2025 йиллардаги ҳаво ҳарорати доимгидан 2 даража кўтарилишини прогноз қилган. Бу ҳақда кўплаб олимларимиз ўз монографияларида ёзиб қолдирган. Хусусан, 2005 йилда “Ворис” нашриётида иқлим ўзгариши ва унинг Ўзбекистонга таъсири бўйича илмий монография чоп этилган. Унда ҳар бир тармоқ учун ишлаб чиқилган сценарийлар ёзилган. Мисол учун, иқлим ўзгаришининг қишлоқ хўжалигига таъсири қандай бўлиши таҳлил қилинган. Бундан 20–25 йил илгари ёзиб қолдирилган прогнозлар ҳозир ўзини оқламоқда. Бу монография энг кўп нусхаларда чоп этилган ва ҳукуматга ҳам тақдим этилган. Ҳокимликларнинг жавонларида ҳам кўрганман”, — деди олим.
Фото: YouTube / Расул Кушербаев
Суҳбатда иқлимшунос Ўзбекистонда кузатилиши кутилаётган ҳаво ҳароратининг келгуси ярим асрлик прогнозлари ҳам борлигини айтди.
“Ўзбекистонда ҳарорати исишда давом этиши бўйича 2000 йиллардаги сценарийни айтаман. Ўша даврдаги прогнозда мамлакатда 2030 йилга бориб ҳаво ҳарорати йилига 2–2,5 даражагача, 2040 йилларда 4 даражагача, 2080 йилларда 6 даражагача кўтарилиб кетиши сценарийлари берилган. Ҳозирги иқлим сценарийлари ҳам такомиллашди ва улар ҳам 2080 йилгача ҳарорат кўтарилиб бориши прогнозларини беряпти. Ҳиндистонда ҳарорат 50 даражагача кўтарилди. Одамлар иссиқ таъсирида вафот этмоқда. Айниқса, болалар чидай олмаяпти. Иссиқлик стресси жуда ҳам кучли. Келгусида биз ҳам мана шунақа иссиқлик стресслари билан тўқнашамиз. 2050 йилга бориб Тошкент шаҳри агар ҳеч нарса қилинмаса, қурилиш ва бошқа йўналишларда пала-партишлик давом этса, ёз ойларида ҳарорат доимгидан 6–7 даража иссиқроқ бўлади. Бу дегани 50 даражага яқин иссиқ кузатилади”, — дея таъкидлади Эркин Абдулаҳатов. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди