Жиззах ҳудудидан ўтган халқаро автомобиль йўлида Cobalt ёниб кетди

Жиззах ҳудудидан ўтган халқаро автомобиль йўлида Cobalt ёниб кетди
Фото: Жиззах вилояти ЙҲХБ
Бугун, 15 июнь куни соат 12:50 ларда, Ш.Рашидов тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлида ҳаракатдаги автомобилда ёнғин чиқди.

Қайд этилишича, Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги «Кобалт» русумли, 85K600JA давлат белгили автомашинасида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, матор ва салон қисми ёнган.
Жиззах ҳудудидан ўтган халқаро автомобиль йўлида Cobalt ёниб кетди
Фото: Жиззах вилояти ЙҲХБ
Ёнғин ФВБ томонидан бартараф этилган. Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Терговга қадар текширувни туман ФВБ олиб бормоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар