Фото: Getty Images
Жиззахда фуқаролардан бири катта пул эвазига АҚШга юборишини айтиб, уни Жанубий Африка Республикасига юборган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Жиззах шаҳрининг Хайробод маҳалласида яшовчи И.М. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ўғли М.Т.ни Шароф Рашидов туманида яшовчи А.Я. АҚШга ишлашга юборишини айтиб, 14 минг 300 АҚШ доллари олгани, лекин фарзандини Африкага жўнатганини билдирган.
Шунингдек, аризачи ўғли М.Т. Африкада чорасиз қолиб кетгани, А.Я. вазиятни ўнглаш учун ўзидан яна 6 минг 700 АҚШ доллари талаб қилаётганини баён этган.
Мазкур мурожаат асосида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, мурожаатчи И.М.дан 6 минг 700 АҚШ долларини олган А.Я. ушланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»