Айрим ҳолларда, ишчиларнинг ойлик маошини ололмай қолиш ҳолатлари учраб қолади. Шу пайтда, ходимлар томонидан ўз ҳуқуқларини талаб қилиб судга мурожаат қилади ва суд томонидан кўриб чиқилиб, ишчи фуқароларнинг даъвоси қаноатлантирилади. Лекин, унинг ижроси таъминланмаса, у бор ёғи бир бет қоғоз бўлиб қолади...
Айни мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш Бюро органлари ваколатига киради ва Бюро томонидан бу каби ижро ҳужжатларнинг ижроси зудлик билан бажаришга киришилади.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг ижро варақасига асосан, карздор ДАНҒАРАМАХСУССУВПУДРАТ” МЧЖдан ундирувчи ушбу корхонада ишловчи 39 нафар ишчининг фойдасига жами 277,9 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақларини ундириш белгиланган бўлиб, мазкур ижро иши Бюронинг Данғара туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, ижро ҳужжати келиб тушган куннинг ўзида қарздор тегишли тартибда огоҳлантирилиб, ижро қилиш учун ихтиёрий муддат берилган ва тезкор тартибда ижро ҳаракатлари амалга оширилган.
Натижада, икки кун ичида, 39 фуқароларнинг 277,9 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақлари ундирилиб, уларнинг пластик карталарига ўтказиб берилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди