14:11 / 10.09.2016
7 799

Германияда ёш бола юк машинасини олиб қочиб, 200 км йўл босиб ўтди

Германияда ёш бола юк машинасини олиб қочиб, 200 км йўл босиб ўтди

Германияда 12 ёшли бола отасининг юк машинасини олиб қочиб, йўлдан дўстини олиб, уйидан 200 км узоқликда яшовчи бобо ва бувисиникига йўл олди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.

8 сентябрда Саксониядаги Хемниц шаҳри яқинида икки ўғил бола ота-онаси полицияга ўз фарзандларининг йўқолиб қолганини маълум қилишган. Полиция ҳисоботига кўра, "маҳаллий полиция ҳамда бавариялик полициячилар томонидан зудлик билан тегишли чоралар кўрилган".

Аниқланишича, икки дўст қўшни Бавария шимолидаги Бамберг шаҳрига бобо ва бувилариникига йўл олишган. Улар 209 км йўл босиб, манзилгача ҳеч қандай кўнгилсизликларсиз етиб келишган. Болалар ота-оналари билан гаплашгач, уларга боболариникида тунни ўтказишга рухсат берилган.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, бу ўйланмасдан қилинган иш бўлмаган, чунки машинани олиб қочган бола ўзининг бу режасидан ота-онасини хабардор қилган, бироқ кўринишича, ота-она фарзандининг гапларига ишонмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Германияда ёш бола юк машинасини олиб қочиб, 200 км йўл босиб ўтди