Фото: Kun.uz
Навоий шаҳридаги Марказий деҳқон бозорида сотиш учун том баравар тахлаб қўйилган ун қоплари 44 ёшли аёлни босиб қолди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.
Жабрланувчининг яқинларига кўра, савдо дўконида сотиш учун келтирилган ун қоплари баланд қилиб тахлаб қўйилган. Ушбу ҳолат бўйича савдо дўкони эгасига қўшни дўкон эгалари ва харидорлар томонидан бир неча бор эътироз билдирилган. Аммо дўкон эгаси барибир хавфсизлик талабларига риоя қилмаган.
“Ҳолат юзасидан ҳатто солиқ органларига, ИИБ ходимларига бир неча бор мурожаат қилинган, аммо натижа бўлмаган. Бозор бўлгач ўтиб қайтувчи ҳам кўп бўлади. Агар бирор ёш боланинг устига қулаганида нима бўларди?” дейди аёлнинг Kun.uz журналисти билан суҳбатлашган қариндошларидан бири.
Манбага кўра, ун қоплари қўшни дўкон сотувчиси бўлган 44 ёшли аёлнинг устига қулаган. Зудлик билан қутқариб олиниб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган аёл бир кун ўтиб ўзига келган.
Аёлнинг яқинлари ИИБ ҳам, бошқа тегишли масъуллар ҳам ҳолатга эътиборсиз бўлаётганидан норози.
“102 қилдик, аммо ИИБ ходимлари ҳам, бошқа масъуллар ҳам хабар олмади. Булар ҳаракатга тушиши учун кимдир ўлиши керакми, ҳайронмиз. Ҳатто шу ҳолат бўлганидан кейин ҳам ун қоплари пасайтирилмади, яна том тенги қилиб қайта тахлаб қўйишди”, дейди жабрланувчининг яқинларидан бири.
Ҳозирда аёл ўзига келгани, аммо унинг жароҳати оғир экани айтилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди