19:06 / 20.06.2024
225

21 июн куни Сенат Бош прокурор лавозимига номзодни кўриб чиқади

21 июн куни Сенат Бош прокурор лавозимига номзодни кўриб чиқади
21 июн куни Сенатнинг эллик учинчи ялпи мажлиси чақирилади. Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига номзодни кўриб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисини сайлаш, Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш масалалари ҳам кўриб чиқилади.

Маълумот учун, ҳозирги бош прокурор Ниғматулла Йўлдошев бу лавозимда 2019 йил июлидан буён ишлаб келмоқда.

Амалдаги тартибга кўра, Бош прокурорнинг ваколат муддати 5 йил. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори лавозимини эгаллаши мумкин эмас.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозими эса 2023 йил ноябрида Шоҳрух Шораҳмедов кетганидан буён бўш қолмоқда.

Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабарига кўра, видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ялпи мажлисда яна қатор масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган.

«Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги, «Киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонунлар шулар жумласидандир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 21 июн куни Сенат Бош прокурор лавозимига номзодни кўриб чиқади