Жиноят кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга сир тутиладиган ахборотларни ҳимоялашга оид қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Лойиҳа билан тижорат ва банк сирини ошкор қилиш учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиб тижорат, банк, солиқ ёки суғурта сири ҳисобланган ахборотдан ноқонуний фойдаланиш, тўплаш ёхуд ошкор қилиш учун жиноий жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда.
Жазо тариқасида БҲМнинг 100 бараваридан 250 бараваригача (34 миллион сўмдан 85 миллион сўмгача) жарима ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш белгиланмоқда.
Оғирлаштирувчи ҳолатларда икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси таклиф этилмоқда.
Яъни, ушбу ҳаракатлар:
- такроран ёки хавфли ресидивист томонидан;
- шахс томонидан ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда;
- кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
- бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса — БҲМнинг 250 бараваридан 500 бараваригача (85 миллион сўмдан 170 миллион сўмгача) жарима ёхуд бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолаш режалаштирилмоқда.
Ушбу ҳаракатлар:
- жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
- мансабдор шахс томонидан;
- уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса — икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолаш режалаштирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?