Кадр: Telegram
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги боғчада тарбиячи болаларни шиппак билан калтаклагани тўғрисида хабар берилганди. Болалар омбудсманининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ғаллаорол туманида жойлашган 16-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси К.М. (аёл) 13 июнь куни ўрта гуруҳ тарбияланувчилари хонасига келиб, гўёки шўхлик қилгани учун тарбияланувчилар 6 ёшли Т.Д., 5 ёшли А.А. ва Т.К. ва 3 ёшли Э.Э.ни танасининг турли жойларига қўли ва оёқ кийими билан урган.
ДМТТ тарбиячиси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, 2024 йил 19 июнь санасидан эътиборан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Таъкидланишича, 21 июнь куни К.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “а, в” бандлари (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»