23:28 / 22.06.2024
294

Тошкентда қизчага акаси совға қилган марварид ўғирланган бўлиб чиқди

Тошкентда қизчага акаси совға қилган марварид ўғирланган бўлиб чиқди
Тошкент вилояти Мирзо Улуғбек туманида қизчага акаси совға қилган марварид ўғирланган бўлиб чиқди. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар берди.

Унга кўра, ҳудуддаги хонадонларнинг бирида катта миқдорда пул ва қимматбаҳо тақинчоқлар ўғирланган. ИИО ФМБ тезкор-тергов гуруҳи ходимлари воқеа жойига етиб борганда эшик қулфи бузилмаганини кўрган. Аниқланишича, гумондор дераза орқали уйга кирган.

Суриштирувлар натижасида жиноятни 6 марта ўғрилик қилиб, қамалиб чиққан гумондор йигит сўроқ қилинган. Терговда у айбига тўлиқ иқрорлик билдирган. Унинг уйи тинтув қилинганда ашёвий далиллар топилмаган. Шу пайт унинг синглиси уйга кириб келган. Ходимлар қизчанинг бўйнидаги марварид қимматбаҳо эканини сезгач, терговчи қизча билан суҳбатлашиш учун тажрибали педагогни таклиф этган.

Қизча дурни акаси туғилган кунига совға қилганини айтган. Ўғрилик ҳам айнан шу кунда содир бўлгани қайд этилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда қизчага акаси совға қилган марварид ўғирланган бўлиб чиқди