date
views 257

Мўғулистон президенти Ўзбекистонга ташрифи сабабини очиқлади: “Янги бозор очиш учун келдик”

Мўғулистон президенти Ўзбекистонга ташрифи сабабини очиқлади: “Янги бозор очиш учун келдик”
Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурельсух ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали Ўзбекистонга нима сабабдан ташриф буюргани ҳақида ёзди.

"Ўзбекистонга 40 дан ортиқ миллий ишлаб чиқарувчилар, кичик ва ўрта корхоналар раҳбарлари янги бозор очиш учун ташриф буюрмоқда", — деб ёзди Мўғулистон президенти.

Бугун, 24 июнь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга оширган Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурельсухни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар. Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мўғулистон президенти Ўзбекистонга ташрифи сабабини очиқлади: “Янги бозор очиш учун келдик”