Жорий йил 22 июнь куни Қарши давлат университетида пичоқбозлик юз бергани ва унда фуқаро М.Э ўзига олдиндан таниш бўлган мазкур университетнинг талабаси фуқаро С.Т. билан университет ҳудудида ўзаро жанжаллашиб, унинг танасини турли соҳаларига ўзи билан олиб келган пичоқни 8 маротаба санчиб, оғир тан жароҳати етказгани хабар қилинган эди.
Воқеа ривожида фуқаро М.Э. ҳам ўзининг қорин бўшлиғига пичоқ санчиб, ўзига-ўзи тан жароҳати етказган.
«Менинг юртим» телеканалининг ахборот дастурида маълум қилинишича, ҳозирда ҳар иккала фуқаронинг аҳволи қониқарли.
«Соат 9:00 лар атрофида бизга 2 нафар бемор олиб келинди. Оғир аҳволда бўлгани учун тўғридан-тўғри операцион бўлимга олинди. Керакли текширувлар ўтказилиб, жароҳатлари тикилди.
Ҳозирда беморларнинг аҳволи барқарор. Ҳозирги кунда улардан бири хирургия бўлимида, иккинчиси эса реанимация бўлимида стандарт бўйича даво муолажаларини олиб келмоқда», – дейди беморларни қабул қилган шифокор.
Мазкур воқеа муҳокамасида айтилишича, йигит бу ишни қизнинг оила аъзолари унга қизларини бермаслигини айтганидан кейин содир этган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди