Фото: Транспорт вазирлиги
17 – 21 июн кунлари Хитойнинг Циан шаҳрида ўтказилган «С5+1 Хитой-Марказий Осиё фуқаро авиацияси конференция»сида Ўзбекистон ва Хитой авиация ҳукуматлари ўртасида Ҳаво қатнови тўғрисидаги икки томонлама ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш, икки давлат ўртасида амалга оширилаётган авиақатновлар сонини ошириш, янги ҳаво йўлакларини очиш масалалари муҳокама қилинди.
Икки давлат авиация маъмуриятлари ўртасида қуйидаги келишувларга эришилди:
- Ўзбекистон ва Хитой ўртасида мунтазам парвозларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган авиакомпаниялар сони 2 баробарга оширилди;
- Ўзбекистон авиакомпаниялари учун Ўзбекистоннинг барча аэропортларидан Хитой ҳудудига мунтазам парвозларни амалга ошириш мумкин бўлган шаҳарлар сони 12 тага етказилди;
- Хитой томонидан тайинланган авиакомпанияларга Хитойнинг исталган шаҳарларидан Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги халқаро аэропортларга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш ҳуқуқи берилди;
- Тайинланган авиакомпанияларга икки давлат ўртасидаги мунтазам авиақатновлар сонини ҳар бир томондан ҳафтасига амалдаги 15 тадан янги келишув бўйича 50 тага ошириш, яъни икки мамлакат ўртасидаги ҳафталик мунтазам йўловчи авиақатновлари сонини жами 100 тага етказиш ҳуқуқи берилди;
- Ҳар икки томоннинг тайинланган авиакомпанияларига Ўзбекистон ва Хитой ҳудудидаги барча манзиллар орқали учинчи давлатларга ҳафтасига 21 та авиақатнов билан юк парвозларини амалга ошириш учун 5-ҳаво эркинлиги ҳуқуқи берилди;
- Хитой томонидан тайинланган авиакомпанияларга Ўзбекистон ҳудудида Самарқанд ва Нукус, Ўзбекистон томонидан тайинланган авиакомпанияларга эса Хитой ҳудудида Циан ва Ченгду халқаро аэропортлари орқали учинчи давлатларга ҳар бир йўналишда ҳафтасига 7 та қатнов билан йўловчи парвозларни амалга ошириш учун 5-ҳаво эркинлиги ҳуқуқи берилди;
- Шунингдек, Ўзбекистон томонидан тайинланган авиакомпаниялар учун Хитойнинг денгиз бўйида жойлашган туристик Хайкоу, Саня ҳамда Цюнхай халқаро аэропортларида жорий қилинган «Махсус очиқ осмон» режимидан фойдаланиш ва 5-ҳаво эркинлигида парвозларни амалга ошириш ҳуқуқи қўлга киритилди.
Шунингдек, код-шер битими, ҳаво кемасини ижарага олиш ва чартер парвозлар юзасидан қатор тегишли келишувларга эришилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»