
Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилоятида скутерда катта йўлда ҳаракатланиб кетаётган 7 ёшли қизалоқ ва унинг икки нафар укаси ЙҲХБ ходимлари томонидан ота-онасига соғ-омон топширилди.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 23 июн куни Самарқанд тумани ҳудудида содир бўлган.
ЙПХ ходимлари М-37А халқаро автомобил йўли бўйлаб ўз хизмат манзилига кетаётганда ёш қизалок икки нафар укасини миндириб олган ҳолда скутер бошқариб кетаётганини кўриб қолишган.
Сўнг қизалоқларнинг манзилини аниқлаб, уларни ота-онасига олиб бориб топширишган. Суриштирувда, скутер бошқараётган қизалоқ 7, укалари эса 5 ва 2 ёшда экани маълум бўлган.
“Ҳурматли ота-оналар, турли транспорт воситаларини қаровсиз қолдирманг, вояга етмаган болаларга скутер ёки бошқа транспортларни бошқаришга берманг”, дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар