15:28 / 26.06.2024
165

Бу йил ОТМларга охирги 6 йилда энг кам абитуриент ҳужжат топширди

Бу йил ОТМларга охирги 6 йилда энг кам абитуриент ҳужжат топширди
Кеча, 25 июн соат 23:59да абитуриентларни рўйхатга олиш якунланди. Билимни баҳолаш агентлиги маълумотига кўра, жорий йиги имтиҳонлар учун жами 894 минг 279 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.

Шундан, 410 минг 334 нафари жорий йил битирувчилари бўлса, қолган 483 минг 945 нафари аввалги йиллар битирувчилари ҳисобаланади.

Абитуриентларнинг гендер таркиби бўйича тақсимоти эса:
  • эркаклар — 431 минг 806 нафар;
  • аёллар — 462 минг 473 нафар.

Таълим соҳаси янгиликларини ёритиб борувчи ҳуқуқшунос-блогер Х.Худойбердиевнинг эътибор қаратишича, охирги 6 йилдаги абитуриентлар сони билан таққосланса, жорий йилда ОТМларга энг кам ҳужжат топширилган.

«Ўтган даврда биринчи марта абитуриентлар сони 900 минг нафарга ҳам етмади. 2021 йилни ҳисобга олмаганда, қолган йилларда абитуриентлар сони 1 миллиондан ошаётган эди», – деб ёзади блогер.

Охирги олти йилликнинг рақамларида энг кўп абитуриент 2020 йилда рўйхатдан ўтган – 1 млн 484 минг 85 нафар. Энг ками эса, бу йилгисидан ташқари, 2021 йилда – 948 минг 21 нафар.

Ўз навбатида, Билимни баҳолаш агентлиги адитуриентларга тест синовларида иштирок этиш учун қилинадиган тўловнинг охирги муддати 26 июн соат 23:59 га қадар эканини эслатмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бу йил ОТМларга охирги 6 йилда энг кам абитуриент ҳужжат топширди