15:16 / 27.06.2024
231

Татаристон раиси Рустам Минниханов Ўзбекистонга келди

Татаристон раиси Рустам Минниханов Ўзбекистонга келди
© Навоий вилояти ҳокимлиги
Татаристон раиси Рустам Минниханов Навоий вилоятига ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонни вилоят ҳокими Нормат Турсунов кутиб олди, дея хабар берди ҳокимлик матбуот хизмати.

© Навоий вилояти ҳокимлиги
Миннихановнинг илк ташрифи Кармана туманидаги Қосимшайх Азизон зиёратгоҳига бўлди.

© Навоий вилояти ҳокимлиги
Рустам Минниханов Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ҳамроҳлигида Навоий машинасозлик заводида бўлиб, корхона иш фаолияти билан яқиндан танишди. Машинасозлик заводи цехларидаги ишлаб чиқариш жараёнлари, тайёрланаётган маҳсулотлар ва уларнинг сифати бўйича мутахассислар билан суҳбатлашилди”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, мазкур завод маҳаллийлаштирилган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича республикада етакчилардан бири ҳисобланади.

Навоий машинасозлик заводида 15 минг турдан ортиқ юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, комбинат эҳтиёжи учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар, ускуна ва жиҳозлар тайёрланмоқда.

© Навоий вилояти ҳокимлиги
Шунингдек, Минниханов “Gidro Stanko Servis” МЧЖ, "Uzbekistan Hydrogen Peroxide" корхонасида “Водород пероксиди” ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди ҳамда Навбаҳор тумани касб-ҳунар мактабига борди.

Ташриф давомида учрашувлар ўтказиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Татаристон раиси Рустам Минниханов Сурхондарё вилоятида бўлган эди. Шунингдек, апрель ойида у “Бухоро саноатни ривожлантириш мажмуаси” махсус саноат парки объектларида бўлиб, вилоят ҳокими Ботир Зарипов билан мазкур саноат объектини янада ривожлантириш юзасидан учрашув ўтказган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Татаристон раиси Рустам Минниханов Ўзбекистонга келди