ССВ ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйган вазирлик буйруғи лойиҳасига кўра, ҳайдовчилар учун яна бир мажбурият юклайдиган тартиб амалиётга жорий қилиниши мумкин.
Гап шундаки, вазирлик йўл транспорт ҳодисаларида жабрланган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этишга доир янги тартибни ишлаб чиққан. Яъни, йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланган шахсларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам ҳодиса юз берган жойнинг ўзида тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар бирламчи шошилинч ёрдам (биринчи тиббий ёрдам) кўрсатиш тартиби тасдиқланмоқда.
Ушбу буйруқ тасдиқлангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланган шахсларга ягона биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилади.
Буйруқ лойиҳасига илова қилинган «Йўл транспорт ҳодисаларида жабрланган шахсларга бирламчи шошилинч ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш тартиби»да эса биринчи тиббий ёрдам кўрсатадиган шахслар, ҳолатлар ва ушбу ҳолатларда тиббий ёрдам кўрсатиш кетма-кетлиги кўрсатиб ўтилган.
Жумладан, биринчи тиббий ёрдам кўрсатадиган шахсларнинг «махсус тайёргарликдан ўтган бўлиши» шарти киритилмоқда.
Буйруқ лойиҳасига кўра, «махсус тайёргарликдан ўтиши зарур» бўлганларга қуйидагилар:
- ички ишлар ходимлари;
- ҳарбий хизматчилар;
- миллий гвардия ходимлари;
- фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари;
- автотранспорт ҳайдовчилик гувоҳномалари мавжуд шахслар киритилмоқда.
Олдиндан тахмин қилиб айтганда, мазкур лойиҳа кучга кирса, ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжуд бўлган ҳар қандай шахсдан эҳтимолий биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши керак бўлган ҳолатлар учун «махсус тайёргарлик»дан ўтганлик ҳақидаги исталган бир ҳужжат сўралиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, вазирлик ҳужжати лойиҳасида «махсус тайёргарлик»нинг қай тартибда бўлиши, юқоридаги шахсларнинг «махсус тайёргарлик»дан ўтганлиги қандай тартибда текширилишига аниқлик киритилмаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”