Агар сирли това тагига олган бўлса, унга Кола қуйиб қайнатинг: Идиш янгидек бўлади!
Колани юза идишларга, масалан ликопчаларга қуйиб, боғингизга қўйинг. Бу усул шиллиқ қуртлардан қутулишда қўл келади. Ҳашоротни Коланинг ширин ҳиди жалб қилади, бу ликопга тушгач эса қайтиб чиқиш имконсиз.
Сочингизни бўяганингизда ранги сиз истаганингиздан тўқроқ чиққан бўлса, сочларни Кола билан чайиш уларга бироз очроқ тус беради.
Кока-кола сочлар учун кондиционер вазифасини ҳам ўташи мумкин: сочларингизни аввал Колада кейин сувда чайинг ва қуритинг.
Эскирган тангаларни Колага ботириб олсангиз, ялтиллаб чиқади.
Қимматбаҳо тилла ёки кумуш буюмларингизни тозалаш учун уларни бир неча дақиқага Колага солиб қўйинг ва тиш чоткасида енгил ишқалаб юборинг: улар ялтираб тоза бўлади. Аммо бундай муолажани тошли буюмларда қўлламаган маъқул.
Агарда занглаб қолган эски болтни бурай олмаётган бўлсангиз, кичик матони Колага ботириб болт атрофига 1-2 соатга ўраб қўйинг. Бундан сўнг уни бураш бирмунча осон кечади.
Кока-колани човгунга қуйиб кечасига қолдиринг. Эрталабгача човгун ичида йиғилган қасмоқ(накипь) топ-тоза бўлади.
Кока-колани унитазга қуйсангиз уни оппоқ қилиб тозалайди.
Кока-колани севимли соусингиз билан 1:1 нисбатда аралаштириб, турли гўштли таомлар ёки товуқ устига суртиб пиширсангиз жуда мазали чиқади.
Ичингиз кетиб қорин оғриса Кола ёрдамга келади, у ични қотиради. Аммо бундай ҳолатда янги очилган эмас бироз гази чиққан Колани ичиш тавсия этилади.
Бирон фотосуратни эскидек қилмоқчи бўлсангиз, уни Колага солиб, сўнг тезда артинг. Агар узоқроқ қолиб кетса сурат бузилади.
Манба: Maslahatim.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...