
Кадр: Telegram
Жиззах вилоятида киракашлик билан шуғулланиб келган Nexia ҳайдовчиси бир фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 7 январь куни Зомин тумани “Пешағор” маҳалласида киракашлик билан шуғулланган ҳайдовчи ўзига тегишли бўлган Nexia автомобилида қарз ундириш ташвишида юрган танишини манзилига олиб борган. Бу орада машинага яна бир ҳамқишлоғи ўтирган. Улар спиртли ичимлик ичиб, зиёфат учун дала майдонини танлаган. Ҳайдовчи кимдир билан телефонда гаплашиб, жаҳл устида машинани орқага ҳайдаган. Айнан ўша пайтда машинанинг орқасида ётган йўловчилардан бирининг боши жароҳатланган.
Киракаш бу хатти-ҳаракатидан қўрқиб кетиб, жабрланувчини ташлаб кетишга қарор қилган. Шу боис ҳайдовчи ёнидаги яна бир шеригини жабрланувчи ҳушига келгач, ўзи кетишига ишонтирган. Орадан бир оз вақт ўтгач, воқеа гувоҳини кимдир сўраса, уни бекатда қолдирганини айтишига кўндирган.
Ҳолат юзасидан суд иши Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти Зомин тумани судида кўриб чиқилди. Суд мажлисида ҳайдовчи эътиборсизлиги сабаб бир инсон ҳаётига зомин бўлганини, унга тиббий ёрдам ёрдам кўрсатиш чораларини кўрмаганини тан олиб, кечирим сўраган.
Судланувчига Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан, 3 йил барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 3 йил-у 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар